12:15 | 16.10.24
Уларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди, аммо апелляцияда муддат 6 суткагача қисқартирилди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди апелляция инстанцияси юмористик клипи сабабли қамоққа олинган brbalo мусиқий гуруҳи аъзолари Камал Юсупов ва Аброр Гулямовга нисбатан жазо муддатини қисқартирди. Илк ҳукмга кўра, уларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди, аммо апелляцияда муддат 6 суткагача қисқартирилди.
Юнусобод тумани суди 9 октябрь куни Камал Юсупов ва Аброр Гулямовни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (қонуний талабларга бўйсунмаслик) билан айблаб, 15 сутка қамоқ жазосини белгилаган эди. Апелляция суди айбланувчиларнинг қилмишидан пушаймонлигини, уларнинг шахсий ва оилавий ҳолатларини инобатга олиб, қамоқ муддатини 6 суткагача қисқартиришга қарор чиқарган.
Камал Юсупов ва Аброр Гулямов озодликка чиқишганидан кейин мухлисларига миннатдорлик билдириб, келгусида янги ижодий ишларга қайтиш ниятида эканликларини маълум қилишган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: