8:32 | 02.07.24

                       

Юнетта Тимур Алихонов билан унаштируви нега бузилганини айтиб берди

«Ўзимни ўлдирмоқчи бўлдим». Юнетта Тимур Алихонов билан унаштируви нега бузилганини айтиб берди.

Блогер Юнетта «Меҳмонда» кўрсатувига берган интервьюсида Тимур Алихонов билан унаштируви бузилганидан кейин икки ой умуман кўчага чиқмасдан, фақат уйида депрессияда бўлганини айтди.

Унинг айтишича, шу вақт давомида овқат ҳам емаган. Одамлар билан кўришмаган.

«Фақат балконга чиқиб ўтирардим. Ўйлардим, энди нима қиламан, ҳаётим нима бўлади деб. Ҳатто, буни ҳеч ким билмайди, ўзимни ўлдириш учун таблетка ичмоқчи бўлганман. Ҳозир кулиб айтяпман, лекин ўша пайт мен учун қийин бўлган. Ҳозир қароримдан афсусланаман, жиннимисан, нега ундай қилишинг керак, дейман ўзимга. Худо мени ўзи кечирсин», дейди Юнетта.

Бундан ташқари, бу воқеа унинг онасига ҳам қаттиқ таъсир қилганини айтди. Шу сабабли унаштирув бузилганида у ҳар доим қизини айблаган.

У ажралишга сабаб хиёнатми, деган саволга ҳам тўхталди.

«Аслида бунга ҳеч ким айбдор эмас, биз иккимиз шу қарорга келдик. Ҳеч қандай хиёнат бўлмаган. Ҳозир эса ҳеч қандай севган инсоним йўқ», дейди у.

Маълум бўлишича, Тимур Алихонов уни ташлаб кетган ва унинг сабабини ўзидан сўраш кераклигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг феврал ойида Тимур ўзининг саҳифасида Юнетта билан ажралганини айтган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: