12:19 | 03.07.24
Юнусободда сув қувури ёрилгани учун айрим йўллар ёпилди.
Юнусобод тумани Юқори Қора қамиш ва Мойқўрғон кўчаларида сув қувури ёрилиб тошганлиги оқибатида, автотранспорт воситаларини ҳаракати вақтинчалик чекланмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Шунингдек, шу кўчалардан ҳаракатланувчи 6, 24 ва 142-сонли автобус йўналишларининг қатнов ва оралиқ интервал вақтлари режа асосида ташкил этилишида вақтинча узилишлар кузатилади.
Эслатиб ўтамиз, тумандаги d1200 mm катта сув ўтказгич тармоғида авария юз бергани, бунинг оқибатида кўчаларни сув босгани ҳақида хабар берилганди. «Ўзсувтаъминот»нинг маълум қилишича, айни дамда авария оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.