12:58 | 03.07.24

                       

Юнусободда сув қувури ёрилиши оқибатида 13 та кўп қаватли уйнинг ертўласини сув босди

Юнусободда сув қувури ёрилиши оқибатида 13 та кўп қаватли уйнинг ертўласини сув босди. ФВВ ҳодиса оқибатида қандай зарарлар кўрилганини айтди.

Бугун, 3 июль куни соат 02:23 да Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани «Туркистон» МФЙ, 6-даҳа, Юқори Қорақамиш ва Мойқўрғон кўчалари чорраҳаси оралиғида Д-1200 мм бўлган катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш юзасидан тезкор ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, воқеа жойга зудлик билан ФВВ ва ФВДТ таркибига кирувчи корхона, ташкилотларнинг куч воситалари жалб этилган.

Хозирги вақтда Тошкент шаҳар «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан қувурларда сув босими камайтирилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат оқибатида 13 та кўп қаватли уйнинг ертўла қисми ва ички йўлларга сув кириши кузатилган.

Тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган. Яқин соатларда вазият бартараф этилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: