17:37 | 04.07.24

                       

Юз нафар россиялик бола Ўзбекистондаги энг яхши оромгоҳларда дам олди

«Юз нафар россиялик бола Ўзбекистондаги энг яхши оромгоҳларда дам олди». Харажатлар ким томонидан қопланди?

«Крокус Сити»даги теракт оқибатида жабрланган оилалар фарзандлари икки ҳафта Ўзбекистонда дам олишди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Маълум бўлишича, бир кун аввал Тошкент аэропортида бир гуруҳ болалар тантанали равишда уйларига кузатиб қўйилди.

«Ўзбекистонда болалар учун дам олиш тадбирлари Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан республиканинг бир қатор вазирлик ва идоралари кўмагида ташкиллаштирилди. Транспорт прокуратураси Тошкент аэропорти билан ҳамкорликда бир гуруҳ болаларни кутиб олиш ва кузатиш тадбирлари ташкил этди», — дейилади Uzbekistan Airports хабарида.

Бош прокуратура ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу тадбирда Тошкент Авиация транспорт прокурори Ш.Мамаджанов ҳам фаол иштирок этган. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида болаларни кутиб олиш ва кузатиш ишлари ташкиллаштирилган ва амалий ёрдамлар кўрсатилган.

«Шунга кўра, Россия мустақил касаба уюшмалари федерацияси томонидан болалар учун дам олиш ва соғломлаштириш тадбирларини ташкил этишда ҳамда ҳалқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда кўрсатилган меҳнат учун Тошкент Авиация транспорт прокурори Ш.Мамаджановга ташаккурнома эълон қилинди», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2024 йилнинг 6 ойида давлат бюджети даромадлари 115,8 трлн сўм, харажатлари эса 149,8 трлн сўмни ташкил этиб, тақчиллик 34 трлн сўмга етган. Бу – бир йил олдинги кўрсаткичдан қарийб 27 фоизга кўп.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: