14:30 | 23.06.23 1448

Ўзбек-қозоқ чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги ратификация Қонуни маъқулланди

Икки давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрдан ошиқни ташкил қилади

Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

Муҳокамада Сенат аъзолари томонидан Ўзбекистон ва Қозоғистон энг яқин қўшнилар ва стратегик шериклар эканлиги айтилди. Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври бошлангани, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқалар жадал ривожланаётганига урғу берилди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти ҚосимЖўмарт Тўқаев томонидан Қозоғистон Президентининг 2022 йил 21 декабр куни Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида имзолангани аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Президент матбуот хизмати

Шартномага кўра Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрдан ошиқни ташкил қилади.

Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунлангани ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилгани билдирилди.

Шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтиришга хизмат қилиши айтилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 226
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 372
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 402
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 218
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 455
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 324