15:06 | 23.06.23 1225

Ўзбекистон байроғидан фойдаланиш тартиб-қоидалари кенгайтирилди

Янги қонунда байроқдан яшаш ва иш жойларида фойдаланишга рухсат берилган

Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик асосида, ҳозирги замон воқеликларини, фуқароларнинг таклифлари ва талаб-истакларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилгани айтилди.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги нуфузи ошиб бораётганлигини, айниқса, маданият, спорт ва илм-фан соҳаларида катта ғалабаларга эришилиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи жаҳон узра баланд кўтарилаётганлигини инобатга олиб, ундан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш эҳтиёжи юзага келган.

Юқоридаги эҳтиёждан келиб чиқиб, амалдаги Қонун бир нечта янги нормалар билан тўлдирилаётгани маълум қилинди.

Хусусан:

  • спорт мусобақаларида;
  • оммавий жисмоний тарбия ва маданий тадбирларда;
  • расмий халқаро тадбирларда;
  • оилавий байрамларда;
  • хотира саналарини нишонлашда;
  • жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчиларнинг дафн маросимларида ҳамда бошқа ҳолларда ҳурматни таъминлаган ҳолда байроқдан фойдаланиш мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, байроқ тасвири туширилган белгилардан фойдаланишда ҳам аҳолига кенг имкониятлар яратилади.  Жумладан:

  • байроқдан жамоат жойларида;
  • бинолар ва бошқа объектларда;
  • яшаш ёки иш жойларида;
  • транспорт воситаларининг салонида;
  • расмий халқаро тадбирларда;
  • ҳарбий ёки бошқа давлат хизматида бўлган шахсларнинг кийим-бошида ва фарқловчи нишонларида;
  • халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийим-бошини тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-ахлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда ёхуд уларни таҳқирлаб фойдаланишга йўл қўйилмаслик белгиланмоқда.

Ўз навбатида, Сенат аъзолари томонидан Қонун муҳокамаси жараёнида киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Давлат байроғидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга  хизмат қилиши таъкидланди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 172
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 425
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 987
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1108
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1433
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1147