11:53 | 03.07.23 2255

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли паспортлар рейтингида пастлади

Рейтинг паспорт эгалари қанча давлатга визасиз ёки нечта мамлакатга соддалаштирилган тартибда виза олиш орқали бора олишига қараб тузилган.

Канаданинг Arton Capital консалтинг компанияси томонидан тузилган Pasport Index халқаро паспорт мустаҳкамлиги рейтингида Ўзбекистон 97 давлат орасида икки поғона пастлаб 71-ўринни эгаллади. Рейтингни тузишда компания паспортларни уларнинг эгалари қанча давлатга визасиз ёки соддалаштирилган тартибда виза олиш орқали нечта мамлакатга бора олишига қараб баҳолайди.

Ўзбекистон фуқаролари 26 та давлатга визасиз боришлари, 45 та давлатга борганда виза расмийлаштириш керак бўлади, икки давлат учун эса мамлакатга кутилаётган келиш вақти талаб қилинади. Шунингдек, 127 та давлатга ташриф буюриш учун умумий белгиланган тартибда кириш визаси талаб қилинади.

МДҲ ҳудудида Россия расмий равишда рейтинг пешқадами ҳисобланмоқда. У рейтингда 35-ўринда жой олган. Ушбу мамлакат фуқаролари 74 давлатга визасиз режимда, 46 тасига эса ташриф давомида виза расмийлаштириши мумкин. Ҳамдўстлик мамлакатлари орасида энг заиф паспорт Туркманистонга тегишли.

Рейтингга кўра, дунёдаги энг кучли паспортга БАА фуқаролари эгалик қилади. Улар учун 125 та давлатда визасиз режим мавжуд, яна 55 та давлатга визани ташриф давомида расмийлаштириши мумкин.

Рейтингнинг энг сўнгги қаторини Афғонистон эгаллаган. Афғонистонликлар атиги 5 та давлатга визасиз саёҳат қилиши мумкин, шунингдек 35 давлатга ташриф давомида виза расмийлаштириши мумкин.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 145
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 311
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 419
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 466
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 246
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 487