16:55 | 21.10.23 536

Ўзбекистон экология вазири ва Кореянинг атроф-муҳит вазири учрашди

Оҳангаронда маиший чиқиндилар полигонида ҳосил бўладиган чиқинди газидан электр энергияси ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинган.

2023 йил 19 октябр куни Ўзбекистон экология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков ва Кореянинг артоф-муҳит вазири Хан Хва Жин ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Учрашув давомида Sejin G&E Со, Ltd. компанияси иштирокида Оҳангаронда маиший чиқиндилар полигонида ҳосил бўладиган чиқинди газидан электр энергия ишлаб чиқариш
ва Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) билан биргаликда чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳалар Ўзбекистонда амалга оширилаётганлиги тўғрисида маълумот берилган.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, 2010 йилда икки давлат ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолангандан сўнг, ҳамкорлик янада ривожланган ҳамда 2023 йилнинг май ойидан Ўзбекистон ва Корея ўртасида экология бўйича доиравий битим имзоланган.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Учрашувда Ўзбекистон ва Кореянинг экология соҳасида иш юрутувчи илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, яшил технологияларни жорий этиш, биохилма-хилликни сақлаш, қайта ишлаш ва Орол денгизининг қуриган тубини тиклаш масалалари кўриб чиқилган.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Шу билан бирга, маҳаллий ва минтақавий экологик муаммоларни ҳал этиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инновацион ғоялар, амалиёт ва технологияларни жорий этиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон ва бутун минтақанинг илмий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган Green University – Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг ташкил этилиши ҳақида таъкидлаган.

Хан Хва Жин иқлим ўзгариши йўналишида магистратурада ўқиш ва экология соҳасида қисқа муддатли курсларда Кореяда таълим олиш имконияти борлигини таъкидлаб ўтган.

Учрашув якунида Жусипбек Казбеков Хан Хва Жинни Ўзбекистоннинг тарихий Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган учта халқаро анжуманга: БМТнинг Чўлланиш бўйича махсус сессияси (CRIK21), Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турлари бўйича томонлар конференцияси (COP14) ва Иқлим ўзгариши форумига таклиф этган.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 158
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 311
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 421
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 469
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 246
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 487