16:03 | 06.07.23 28332

Ўзбекистон энергетика соҳасидаги лойиҳалар учун яна 415 млн АҚШ долларига тенг кредит олади

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки энергетика соҳасига давлат кафолатисиз 3 та кредит линиясини маъқуллади.

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Людгер Шукнехт билан учрашди.

Фото: «Дунё» АА

Учрашувда Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасидаги молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинган. Учрашувда ОИИБнинг Ўзбекистондаги жорий инвестиция портфели ҳажмининг ўсиши ижобий динамикаси қайд этилган. ОИИБнинг инвестиция портфели энергетика, инфратузилмавий ривожланиш, транспорт ва тиббиёт каби йўналишларда умумий қиймати 2,4 миллиард доллардан ортиқ бўлган 13 та лойиҳани ўз ичига олган. 2023 йил март ойидан буён банк томонидан энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширишга давлат кафолатисиз 415 миллион доллари миқдоридаги 3 та кредит линияси маъқулланди.

Людгер Шукнехт Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва ОИИБ ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма лойиҳаларни сифатли амалга ошириш ва ўзаро муносабатларнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга қаратилган фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1265
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 557
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 838
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 872
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1535
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 720