19:54 | 03.11.23 443

Ўзбекистон Франциядан 10 та тиббий вертолёт сотиб олади

Мамлакатда Европа стандартларига мос тиббий авиация хизмати ташкил этилади.

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Форум доирасида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Франциянинг Airbus Helicopters компанияси раиси билан музокара олиб борган.

Фото: Airbus Helicopters

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати музокаралар натижасига кўра, Франциядан 10 та тиббиёт вертолёт сотиб олиш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар берди. Унга кўра, Ўзбекистон шунча миқдордаги Airbus H-145 русумли тиббий вертолёт сотиб олади ва мамлакатда Европа стандартларидаги тиббий авиация хизмати ташкил этилади. Шунингдек, музокара давомида бу соҳанинг моддий-техника базасини яратиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш, тоғли ва чекка ҳудудларда тиббий авиация хизматини ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Франциянинг биологик ва онкологик препаратлар ишлаб чиқарувчи компанияси вакиллари билан ҳам музокара ўтказилган. Унда респиратор, юрак-қон томир ва онкологик хасталиклар, ОИВ, тромбоэмболиялар, цереброваскуляр касаллик, қандли диабет, гепатит ҳамда паркинсонни даволашга мўлжалланган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мазкур компания раҳбарияти билан маҳаллийлаштириш имкониятларини чуқур ўрганишга келишиб олинган.

Форум доирасидаги навбатдаги мулоқотда вазир тиббий кислород генераторлари, тиббий газ қурилмалари ва тизимларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи «Газ систем» компанияси раиси Жан Эдуард билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини кўриб чиққан.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 667
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 772
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 471
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 383
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1058
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 881