13:54 | 19.06.23
Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзоланган «Йўл харитаси» ҳақида баёнот берди
Жорий йилнинг 16 июн куни бўлиб ўтган Петербург Халқаро иқтисодий форуми доирасида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Шунингдек, музокараларда Ўзбекистон газ-транспорт тизимини импорт газни қабул қилишга тайёрлаш бўйича «Йўл харитаси» имзолангани ҳам қўшимча қилинган.
Энергетика вазирлиги томонидан газ олди-сотдиси бўйича шартнома «UzGastrade» АЖ ва «Газпром экспорт» МЧЖ ўртасида 2 йил муддатга тузилганлиги айтилди. Шартномани ишончнома асосида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Газпром» ОАЖ бошқаруви раиси Алексей Миллер имзолаган.
Шартнома тўлиқ тижорий шартларда ишлаб чиқилиб, истеъмолчиларининг табий газга бўлган эҳтиёжини қисман қондириш ҳамда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишга қаратилган чора-тадбирлардан бири ҳисобланади. Шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 2 миллиард 800 миллион кубометрни ташкил этади.
Табиий газ нархи минтақадаги бозор нархлари асосида, шунингдек, Ўзбекистондаги нархлар ҳамда уларни бозор тамойиллари асосида шакллантириш бўйича амалга оширилиши келишилган.
«Йўл харитаси»га мувофиқ, аввал табиий газ «Ўрта Осиё – Марказ» магистрал газ қувури орқали Қозоғистондан транзит билан Россияга юборилганлиги ва эндиликда газнинг реверс режимида (тескари оқимда) Ўзбекистонга етказилишини, шунингдек, республикамиз ҳудудида янги газ ўлчаш станцияси қурилишини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тадбирларни жорий йилнинг сентябр ойига қадар якунлаш режалаштирилган.
Жумладан, «Йўл харитаси» доирасида: