19:30 | 08.09.23 1136

Ўзбекистон Глобал очлик индексида «энг яхши давлатлар» қаторида қайд этилди

Мамлакат индексда 5,6 балл билан 21 ўринни эгаллаган.

2022 йилги Глобал очлик индекси (Global Hunger Index (GHI)) 136 мамлакат учун ўз ҳисоботини эълон қилди. Индекс 2022 йилги GHI балларини ҳисоблаш ва 121 мамлакатни тартиблаш учун етарли маълумотларга эга бўлгани айтилди.

Фото: dandc.eu

Айтилишича, 15 та давлат учун маълумотлар йўқлиги сабабли индивидуал балларни ҳисоблаб бўлмаган ва даражалар аниқланмаган. Мумкин бўлган ҳолларда, бу давлатлар вақтинча жиддийлик даражасига кўра белгиланган.

2022 йилда бир хил баллга эга бўлган мамлакатларга бир хил рейтинг берилган (масалан, Коста-Рика ва Бирлашган Араб Амирликлари иккаласи ҳам 18-ўринда).

Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21-ўринни эгаллади. Рейтингда Ўзбекистон 5,6 балл билан энг яхши деб топилган мамлакатлар қаторига кирган. Бу натижа, мамлакатда озиқ-овқат етишмовчилиги муаммоси кузатилмаслигини билдиради.

Глобал очлик индексининг юқори поғоналарида Беларус, Босния ва Герцеговина ҳамда Чили давлатлари ўрин олган. Энг паст кўрсаткичлар Мадагаскар, Марказий Африка Республикаси ва Яман мамлакатларида қайд этилган.

МДҲнинг қолган давлатлари қуйидаги ўринларни эгаллади:

  • Қозоғистон — 24;
  • Россия — 28;
  • Арманистон — 32;
  • Озарбойжон — 36;
  • Украина — 36;
  • Қирғизистон — 40;
  • Тожикистон — 67.

Индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади:

  • тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши;
  • беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши;
  • беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши;
  • беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 726
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 782
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 478
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 397
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1073
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 888