22:25 | 31.12.23

                       

Ўзбекистон халқи ва Мирзиёевга Янги йил муносабати билан қутловлар келмоқда

Қутловларда Ўзбекистоннинг прагматик ташқи сиёсати юқори самара бераётгани, бунинг натижасида халқаро нуфузи юксалиб бораётгани таъкидланган.

Хорижий давлатлар, парламентлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбоблари Шавкат Мирзиёев номига кириб келаётган 2024 йил муносабати билан самимий табриклар йўлламоқда, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Қутловларда Мирзиёевга Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида ортга қайтмас тус олган ислоҳотлар дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани қайд этилган. 

Ўзбекистоннинг прагматик ташқи сиёсати юқори самара бераётгани, бунинг натижасида халқаро нуфузи юксалиб бораётгани таъкидланган.

Хорижий ҳамкорлар Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига фаровонлик, янги муваффақиятлар, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

  • Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин;
  • Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин;
  • Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев;
  • Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев;
  • Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
  • Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
  • Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
  • Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
  • Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
  • Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко;
  • Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян;
  • Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёл;
  • Япония Бош вазири Фумио Кисида;
  • Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
  • Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;
  • Сингапур Республикаси Бош вазири Ли Сян Лун;
  • Германия Федерал Республикаси Президенти Франк-Валтер Штайнмайер;
  • Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Риши Сунак;
  • Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла;
  • Венгрия Президенти Каталин Новак;
  • Венгрия Бош вазири Виктор Орбан;
  • Норвегия Қироли Харалд V;
  • Греция Республикаси Президенти Катерина Сакелларопулу;
  • Полша Республикаси Президенти Анджей Дуда;
  • Сан-Марино Республикаси капитан-регентлари Филиппо Таманини ва Гаэтано Троина;
  • Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух;
  • Молдова Республикаси Президенти Майя Санду;
  • Украина Президенти Владимир Зеленский;
  • Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко;
  • Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин;
  • Хитой Халқ Республикаси Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин;
  • Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин;
  • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев;
  • Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
  • Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирий;
  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
  • Шимолия Атлантика шартномаси ташкилоти бош котиби Йенс Столтенберг;
  • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси кенгаши бош котиби Дмитрий Кобицкий;
  • БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзе;
  • Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзин Лицюн;
  • Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди президенти Алваро Ларио;
  • Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах;
  • Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер;
  • Москва ва Бутун Рус патриархи Кириллп.

Шунингдек, қутловлар келишда давом этаётгани билдирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: