17:20 | 20.07.23 2148

Ўзбекистон йўл қурилиши объектларида 400га яқин қоидабузилиш ҳолати аниқланди

«Ўзйўлинспекция» томонидан 20 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган.

«Ўзйўлинспекция» умумий фойдаланишдаги ҳамда минтақавий автомобил йўлларини ва сунъий иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, сақлаш объектларида сифат назорати ўрнатилган тартибда ташкиллаштирилиб, январ-май ойлари давомида 1519 та объектда сифат назоратини олиб борган.

Инспекция йўл-қурилиши объектларида аниқлаган 389 та қоидабузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи, сақловчи ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларига 254 та бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берган.

Қайд қилинишича, инспекциянинг 254 та кўрсатмасидан 202 тасининг ижроси таъминланган. Қолган 52 та кўрсатманинг ижроси устидан назорат ўрнатилган.

Йўл-қурилиши объектларида қўпол равишда қоидабузарликларга йўл қўйган ва давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўлланиши учун 20 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган ҳамда 14 та ҳолат бўйича 19,8 млн сўмлик жарима қўлланилди, — дейилади хабарда.

Шунингдек, 52 та ҳолат юзасидан 1 миллиард 958 миллион сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича талабнома киритилган ҳамда 619 миллион сўмлик 31 та талабноманинг ижроси таъминланган. Қолган талабномаларнинг ижроси устидан назорат ўрнатилган.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 434
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 781
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1123
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 882
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 477
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 959