16:54 | 11.09.23 13916

Ўзбекистон Қорабоғда ўтказилган президентлик сайловларини тан олмайди

Ташқи ишлар вазирлиги тегишли баёнотни эълон қилди.

Аввалроқ тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Републикасида янги президент сайлангани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқиб, мамлакат Қорабоғда ўтказилган сайловнинг натижасини тан олмаслигини маълум қилди.

Баёнотда Ўзбекистон Озарбайжоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши ва Қорабоғда 2023 йилнинг 9 сентябрида ўтказилган «қўштирноқ ичидаги» президентлик сайловларини тан олмаслиги таъкидланган.

«Ўзбекистон Республикаси дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентябрь куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди», дейилади ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг март ойида собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Сенатдаги чиқишида Ўзбекистон Украинадаги Донецк ва Луганск Халқ Республикаларини тан олмаслигини маълум қилганди. Шундан сўнг вазир даволанаётгани боис узоқ вақт кўриниш бермаган. 2023 йилнинг апрел ойида эса у лавозимидан озод қилинган. Кейинроқ Комилов Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили этиб тайинланган.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 370
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 750
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1095
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 853
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 462
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 949