20:30 | 03.10.23 2331

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди

Ўзаро битимлар орасида коррупцияга қарши курашиш бўйича меморандум ҳам бор.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний биргаликда давлат ташрифи якунида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган бир нечта ҳужжатларни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жумладан, музокаралар якунида ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

  1. Ўзбекистон ва Қатар ҳукуматлари ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  2. Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ва Қатар Ижтимоий ривожланиш ва оила вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми;
  3. Ўзбекистон ва Қатар Ички ишлар вазирликлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
  4. Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Қатар Инвестиция агентлиги ўртасида инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;
  5. Ўзбекистон Коррупцияга қарши кураш агентлиги ва Қатар Маъмурий назорат ва шаффофлик бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

Бундан ташқари, ташриф давомида қуйидаги келишувлар тузилди:

  1. Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Доҳа халқаро динлараро мулоқот маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
  2. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ва Қатарнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
  3. Ўзбекистон ва Қатар Савдо-саноат палаталари ўртасида қўшма ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим;
  4. Савдо-саноат палаталари ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 1 октябр куни Қатарга ташрифи давомида Al Mirqab Capital холдинг компанияси ижрочи директори Саиф ур-Раҳмон билан учрашиб, меҳмонхона инфратузилмаси ва туризм хизматларини ривожлантириш, логистика ва энергетика тармоғини модернизация қилиш борасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1080
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 901
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 555
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 468
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1175
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 963