10:50 | 26.10.23 383

Ўзбекистон ва Беларус ўртасида товар айирбошлаш ҳажми бир миллиард долларга етказилади

Абдулла Арипов Бишкекда Беларус бош вазири Роман Галовченко билан учрашди

2023 йил 25 октябр куни Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Бишкек шаҳрига ташрифи мобайнида «Ал-Арча» қароргоҳида Беларус бош вазири Роман Галовченко билан икки томонлама учрашув ўтказгани ҳақида Вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати

Учрашувда Ўзбекистон томони икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ўнинчи йиғилишини ва иккинчи минтақалараро форумини йил охиригача Тошкентда ўтказиш таклиф қилган.

Шунингдек, ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсаётгани ва ўтган йилда унинг хажми 42 фоизга юқорилагани айтилган.

Ушбу музокаралар давомида ҳукуматлар зиммасига яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини бир миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган.

Учрашувда савдо-сотиқ ва корхоналар ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича биргаликдаги сай-ҳаракатлар юзасидан ўзаро фикр алмашилган.

Эслатиб, ўтамиз, аввалроқ, бош вазир Абдулла Арипов 25-26 октябр кунлари Қирғизистонда бўлиши хабар қилинганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 110
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 352
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 381
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 206
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 430
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 312