11:56 | 12.10.23 801

Ўзбекистон Жанубий Корея ва Чехиядан 36 та электропоезд сотиб олади

Чехия компанияси 320 млн долларлик шартномани қўлга киритган.

Ўзбекистон Жанубий Кореядан 6 та, Чехиядан 30 та электропоезд харид қилади. Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Фото: Skoda Transportation

Қайд этилишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та электропоезд Кореянинг Hyundai Rotem компаниясидан тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олинади. Шартнома 2023 йилнинг октябр ойида тузилади. Унга кўра, ноябр ойида Жанубий Корея Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасининг 35 йил муддатга, шу жумладан 10 йиллик имтиёзли муддат билан йиллик 0,1 фоиз ставкада белгиланган 185 миллион евро миқдоридаги кредити жалб қилинади.

Шунингдек, кеча, 11 октябр куни Абдулла Ариповнинг Чехияга ташрифи доирасида, Пилзен шаҳрида ушбу мамлакатнинг Škoda компанияси билан Ўзбекистонга 30 та электропоезд етказиб бериш бўйича 320 миллион долларлик шартнома имзоланган. Бу чех компаниясининг Ўзбекистонда эришган энг йирик шартномаси экани таъкидланган.

Чехия Латвия ва Эстония учун ишлаб чиқарилган кенг калибрли электропоездлар Ўзбекистон учун ҳам етказилиши кўзда тутилган. Поездларни ишлаб чиқариш Чехия ҳудудида, йиғиш эса Ўзбекистонда амалга оширилади.

«Ушбу шартнома халқаро темир йўл транспорти келажагини шакллантиришда нақадар муҳим рол ўйнашимизни тасдиқлайди ва Ўзбекистон темир йўллари билан стратегик ҳамкорликни йўлга қўяди», дейди компаниянингг Яқин Шарқ бўйича президенти Зденек Свата.

Ўзбекистонга олиб келинадиган Чехия поездлари тўртта вагондан иборат бўлиб, эни 1520 миллиметр бўлади.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 217
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 372
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 402
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 218
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 455
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 324