19:18 | 02.06.23
1 июлдан «Жамоатчилик экология назоратчиси» тизими ишга туширилади
Президент фармонига кўра, Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди. Ҳамда 1 июлдан «Жамоатчилик экология назоратчиси» тизими ишга туширилиши маълум қилинди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилди. Вазирликда алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси ташкил этилиши таъкидланди.
Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 декабргача туман ва шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади.
2025 йил якунигача республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида амалга оширилади. 2024 йил сўнггига қадар ҳудудларни экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида eco-indicator.uz рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилинади. Фармонга кўра, Миллий табиий мерос объектлари рўйхати жорий этилади.
2024 йилдан қуйидагилар учун йилига 500 миллиард сўм ажратилади:
2023 йил сўнггигача ҳар бир давлат ташкилоти ва ҳокимликнинг ўз боғлари ташкил этилади ҳамда 3 йил давомида парваришланади.
Шунингдек, 2024 йил 1 январдан уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: