15:06 | 22.05.23 3476

Ўзбекистонда 1 июндан алкогол маҳсулотлари нархи оширилиши мумкин

Охирги марта нархлар 2021 йил декабрда ошган эди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 1 июндан алкогол маҳсулотлари нархини ошириш тўғрисидаги лойиҳа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилди.

Bugun.uz

Маълум бўлишича, бунда 2023 йил 1 июндан алкогол маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари оширилиши кўзда тутилган.

Бунга кўра 1 литр алкогол маҳсулотлари учун қуйидаги энг кам улгуржи-сотиш,чакана нархлар белгиланмоқда:

  • ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари — 37 минг сўм / 43 минг сўм (аввал — 30 200 / 36 200 сўм);
  • коняк — 57 400 сўм / 66 000 сўм (48 200 / 57 800 сўм);
  • вино — 14 400 сўм / 16 400 сўм (12 000 / 14 200 сўм).