Ўзбекистонда 2023 йилнинг 8 ойида қанча чақалоқ туғилгани очиқланди
Бу даврда ўтган йилга нисбатан 6,4 фоизга кўпроқ туғилишлар қайд этилган.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг саккиз ойи давомида қанча чақалоқ туғилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу даврда фуқоралик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан 627 минг 196 нафар туғилиш қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,4 фоизга ёки 37 минг 696 нафарга кўп демакдир.
Шундан, январ-август ойларида туғилганларнинг 325 минг 323 нафари ўғил болалар, 301 минг 873 нафари эса қиз болаларни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йил давомида энг кўп туғилиш қайси ҳудудда қайд этилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон туғилиш кўрсаткичи бўйича 2022 йилда МДҲ мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллаган.