11:03 | 17.06.23 1349
Ўзбекистонда 4 баллик зилзила содир бўлди
Зилзила эпицентри Тошкентдан 299 км жанубий-ғарбда жойлашган Сурхoндарё вилояти, Сариосиё тумани эканлиги айтилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази Сурхондарё вилоятида зилзила содир бўлганини хабар қилди.
Ўзбекистонда 17 июн куни маҳаллий вақт билан 4:02 да зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 299 км жанубий-ғарбда жойлашган Сурхoндарё вилояти, Сариосиё тумани эканлиги айтилди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сариосиё туманида 4 балл, 8 км;
- Денов туманида 2-3 балл, 52 км;
- Шахрисабз туманида 2 балл, 65 км;
- Олтинсой туманида 2 балл, 69 км;
- Узун туманида 2 балл, 76 км;
- Китоб туманида 2 балл, 82 км.
Зилзила координаталари 38,79 градус шимолий кенглик, 67,85 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4, чуқурлик 10 км эканлиги аниқланган.