13:54 | 11.09.23 3128

Ўзбекистонда аҳоли учун электр нархи қачон ошиши маълум қилинди

Энергетика вазири аҳоли учун электр энергияси тарифлари оширилиши мумкин бўлган санани айтди.

Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси нархлари қачон оширилиши маълум қилинди. Бу ҳақдаги саволга Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди.

Фото: Bugun.uz

Вазирнинг айтишича, ҳозир эълон қилинган лойиҳада фақат юридик шахслар учун электр энергияси нархларининг оширилиши кўзда тутилган. Аммо аҳоли учун нархлар ўзгармайди.

«Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин биз энг аввало узлуксиз электр энергияси етказиб беришни таъминлашимиз керак. Яъни нарх ошса-ю, лекин яна электрда узилиш бўлаверса, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади. Шу сабабли биз ҳозирда генерацияларни ошириш, тармоқларни модернизация қилиш ишларини жадаллаштиряпмиз», – дейди Мирзамаҳмудов.

Вазирнинг сўзларига кўра, агарда узлуксиз етказиб бериш таъминлай олинсагина, аҳоли учун электр энергиясида табақалаштирилган тарифлар 2024 йилнинг 1 майидан жорий қилиниши мумкин. Бу бўйича қонун лойиҳасини ҳукуматга топшириш режалаштирилмоқда. Лекин бу айнан ўша кундан нархлар оширилишини англатмаслиги таъкидланган.

«Табақалаштирилган тариф деганда белгиланган «ижтимоий норма»дан кўп электр истеъмол қилаётган, айтайлик уйида бассейни, саунаси, кўплаб маиший техникалари бор хонадонлар, яъни нисбий олганда бой ва ўзига тўқ хонадонлар учун нарх ошади, дегани. Ҳозир аҳолининг 15 фоизи ойига 300 киловатт/соатдан ортиқ электр энергиясини истеъмол қилади. Қолган аҳолининг истеъмоли эса 200 киловатт/соатдан ошмайди», – дея қўшимча қилади энергетика вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар учун газ ва электр энергияси нархлари эркинлаштирилиши маълум қилинганди. Шунингдек, газ тўлдириш компрессор шохобчаларида газ учун максимал нарх белгиланди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 931
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 860
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 531
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 441
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1145
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 941