Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат нисбатан ўзгариши кутилмайди — Ўзгидромет
Мамлакатнинг катта қисмида асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет» ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳароратнинг нисбатан ўзгариб туриши кутилмаслигини маълум қилди. Ҳафта боши бироз иссиқ – кундуз кунлари +35…+40 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +42…+44 даража бўлади. Ҳафта ўртасидан ҳарорат фони +33…+38 даражагача бироз пасайиши мумкин. Республика жанубида ҳам ҳарорат 2-3 даражага пасаяди.
Ўзбекистоннинг катта қисмида асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 17 июлда ва 18 июлга ўтар кечаси, шунингдек, 19-21 июл кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17-18 июл кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 19-20 июл кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 19-20 июлда 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундуз кунлари асосан +37…+40 даража, сўнгра иш ҳафтаси охиригача +36…+38 даража бўлади.