12:26 | 31.07.23 2691

Ўзбекистонда ҳафта давомида ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади

Руспубликанинг жануби ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида ҳаво ҳарорати +42 даражагача исиши мумкин.

Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудуди бўйича 31 июл — 4 август давомида ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб қолиши, кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +35…+40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида эса +42 даражагача исишини маълум қилди.

Қайд этилишича, республика ҳудудида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1 август куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

31 июл ва 1 августда шимолда ва чўл ҳудудларда, 3—4 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13—18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда, кундузги ҳарорат +33…+38 атрофида бўлади.

Тошкентда ҳаво асосан кам булутли, ёғингарчиликларсиз бўлади. Шамол 3-6 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 8-10 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 31 июль — 4 августда +38…+40 атрофида бўлади.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1237
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 551
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 825
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 861
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1530
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 713