18:16 | 08.05.23 416

Ўзбекистонда ҳафта ўрталарига бориб ҳарорат 38 даражагача кўтарилади

Бу май ойининг ушбу даври учун ўртача кўп йиллик кўрсаткичдан 5-7 даражага юқорироқ

Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб кечалари 13-18 даражани, кундуз кунлари 30-35 даражани ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларида 36-38 даражагача бўлади. Бу май ойининг ушбу даври учун ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага юқоридир.

Туркманистон ҳудудларидан 12 май Ўзбекистонга нисбатан нам ҳаво кириб келади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди ва 27-32 даражани ташкил этади.

8–9 май кунлари шимолда, 11–12 май кунлари эса республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 8 ва 11–12 майда момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғиши мумкин.

Тошкентда 8-11 майда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорати 8 майда 25-27о гача, 10-11 май кунлари 32-34о гача аста-секин кўтарилади. 12 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат нисбатан пасаяди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1076
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 901
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 555
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 468
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1175
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 960