16:55 | 26.10.23 701
Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Ўзбекистонда доллар курси юқорилаб, евро ва рубл курси тушган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, доллар курси 14,95 сўмга кўтарилиб, 12 минг 210,08 сўмни ташкил қилмоқда.
Евро эса 12,28 сўмга пастлаб, 12 минг 876,75 сўмга тўғри келмоқда.
Шунингдек, рубл курси икки кунлик ўсишдан сўнг 0,73 сўмга пастлаб, 130,48 сўмни ташкил қилган.
Маълумот учун, ушбу алмашинув курслари 27 октябр, жума кунидан бошлаб амал қилади.