17:02 | 05.09.23 730

Ўзбекистонда «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилди

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин. Нишон билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (1 млн 320 минг сўм) бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Ўзбекистонда «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot Telegram-канали хабар берди.

Маълум қилинишича, янги кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган.

Қарорга кўра, нишон билан қуйидагилар тақдирланади:

  • мамлакатда соғлом турмуш тарзини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга муносиб ҳисса қўшган барча даражадаги идора ва ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари;
  • жисмоний фаолликни кундалик одатга айлантириб, уни ўз жамоаси ва аҳоли орасида тарғиб қилишда алоҳида намуна бўлаётган шахслар ва спорт мураббийлари;
  • зарарли одатларнинг олдини олиш, бартараф этиш, уларга қарши курашишда ижобий натижаларга эришган ва жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда фаоллик кўрсатган фуқаролар;
  • аҳолинииг соғлом овқатланишини йўлга қўйиш учун етарли шарт-шароитлар яратган шахслар;
  • ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги, атроф-муҳит тозалигини таъминлаш, аҳолида санитария-гигиеник кўникмаларни ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш орқали касалликларнинг олдини олишга эришган мутахассислар;
  • сурункали касалликлар профилактикасида хавф омилларини бартараф этиш ва турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартиришга ундайдиган долзарб материаллар тайёрлаган ОАВ вакиллари;
  • профилактик тиббиётни ривожлантиришга ва бу йўналишда малакали кадрларни тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган тиббиёт соҳаси ходимлари ва бошқа мутахассислар.
Фото: Адлия вазирлиги

Кўкрак нишони билан Ўзбекистан фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин. Нишон билан тақдирланганларга Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида (1 миллион 320 минг сўм) бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Кўкрак нишони ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси – Тиббиёт ходимлари куни арафасида тантанали топширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси», «Кинематография фидокори», «Фаол тадбиркор», «Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси» каби кўкрак нишонлари ҳам таъсис этилган эди.


Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

9:15 | 03.12.23 63
Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1670
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1056
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 639
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1313