22:40 | 05.07.23 6303

Ўзбекистонда илк бор йирик гидро тўплаш электр станциялар (ГАЭС) қурилади

Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 640 миллион АҚШ долларига тенг.

«Ўзбекгидроэнерго» Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ҳамда Хитойнинг China Southern Power Grid International (HK) компанияси Бошқаруви раиси Чжан Танжи томонидан Юқори Пскем ГТЭС, Қаратерен ГТЭС, Юқори Пскем ГЭС лойиҳалари бўйича ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго»

Меморандум Ўзбекистон гидроэнергетика соҳасида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида умумий қиймати 1 миллиард 640 миллион АҚШ долларига тенг бўлган умумий қуввати 820 МВт бўлган 3 та лойиҳа — қуввати 200 МВт Юқори Пскем ГТЭС, қуввати 500 МВт Қаратерен ГТЭС ҳамда қуввати 120 МВт бўлган Юқори Пскем ГЭС гидроиншоотлари қурилади. Лойиҳалар тўлиқ қувватда 2030 йилга қадар ишга туширилиши белгиланган.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго»

ГТЭСларнинг ишга туширилиши йиллик ўртача 3 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқирилиши ўртача йиллик 835 миллион 655 минг кубометр табиий газ тежалади, 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади ҳамда 1 млн 600 мингдан ортиқ аҳоли узлуксиз электр энергияси билан таъминланади.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго»

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар чекка ҳудудларидаги аҳолиси сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминланади. ГАЭСларнинг ишга туширилиши натижасида истеъмолнинг энг юқори юклама (тиғиз) пайтида, айниқса, совуқ ва иссиқ мавсумда содир бўладиган электр энергиясидаги узилишларнинг олдини олишга муҳим ҳисса қўшади.

Маълумот ўрнида Хитойнинг China Southern Power Grid International (HK) компанияси ГТЭС қуриш бўйича юқори тажрибага эга ҳамда Халқаро Fortune Global-500 рейтингида 89-ўринда туради. Компания бир қатор йирик гидро электр станциялар, шунингдек қуввати 22,5 ГВт, ўртача йиллик ишлаб чиқариши 105 млрд кВт соат «Уч дара» ГЭС қурилишида ҳам иштирок этган.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 116
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 310
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 410
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 457
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 243
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 486