16:10 | 07.09.23 753

Ўзбекистонда интернетдаги товламачилик учун жиноий ва маъмурий жазо белгиланади

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишдаёқ қабул қилинган.

Ўзбекистонда интернет орқали товламачилик, ноқонуний крипто-активлар айланмаси ва майнинги билан шуғулланганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик белгиланади. Бу бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Фото: parliament.gov.uz

Мажлисда айтилишича, бугунги кунда Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда шахсларнинг мобил қурилмаларини ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ва каналларини зарарли дастур юбориш орқали блоклаш, маълумотларини ўчириш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб, пул талаб қилиш ёки бошқа моддий манфаатдорлик кўзланган ҳолатлар қайд этилмоқда.

«Рақамли технологиялар маконида қонунга хилоф равишда крипто-активлар айланмаси билан шуғулланиш, аноним крипто-активлар майнингини амалга ошириш ҳамда мобил қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини қонуний ишлаб чиқарувчисининг рухсатисиз ўзгартириш каби ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўпайиб боряпти», дейилади хабарда.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси орқали бир қатор фаолиятларга нисбатан жавобгарлик белгиланади. Хусусан, интернетда товламачилик, ноқонуний крипто-активлар айланмаси ва майнинги билан шуғулланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши айтилди.

Шунингдек, мобил қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини қонуний ишлаб чиқарувчисининг рухсатисиз ўзгартириш ва ушбу мақсадда махсус дастурлар ишлаб чиқиш, ўтказиш ёки улардан фойдаланиш учун маъмурий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда.

Ноқонуний крипто-активлар айланмаси ва майнинги билан шуғулланганлар, агар уларни тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноят ҳақида ўз ихтиёри билан арз қилган ва уни очишга фаол ёрдам берган бўлса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишдаёқ қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда фуқаронинг шахсий фото ва видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, 118 миллион сўмни товламачилик йўли билан олган шахс ушланганди. Тошкентда эса Telegram’да аёл номидан профиль очиб, товламачилик қилган йигит қўлга олинган. Шунингдек, Андижонда эркакнинг кийимларини ечиб ташлаб, тасвирга олган гуруҳ ушланган.


Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

9:15 | 03.12.23
Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1660
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1043
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 639
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1303