15:42 | 09.06.23 987

Ўзбекистонда юк автомобилларини ишлаб чиқариш йилдан йилга камаймоқда

2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 717 та юк автомобили ишлаб чиқарилган

Ўзбекистонда юк автомобилларини ишлаб чиқариш мос равишда йилдан йилга камаймоқда. 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 717 та юк автомобили ишлаб чиқарилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йил январь-апрель ойларида 1 минг 188 тани, 2021 йил январь-апрель ойларида эса 1 минг 268 тани ташкил этган.

2023 йил дастлабки 4 ойда юк автомобилларини ишлаб чиқариш 2022 йилга нисбатан 471 тага, 2021 йилнинг январь-апрель ойларига нисбатан эса 551 тага камайган.