16:54 | 22.08.23 586

Ўзбекистонда кинотеатрларга қанча одам ташриф буюргани айтилди

Умумий миқдор 830,5 минг кишини ташкил этиб, Тошкент шаҳрида 322 минг, Фарғона вилоятида эса 6,7 минг киши қайд этилган.

Статистика агентлиги кинотеатрларга ташриф буюрувчилар қайси вилоятда кўплиги тўғрисида маълумот берди.

Агентлик маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасидаги кинотеатрлар сони жами 76 тани ташкил қилиб, уларга ташриф буюрувчилар сони 830,5 минг кишини ташкил этди.

Кинотеатрга ташриф буюрувчиларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 322 минг киши;
  • Самарқанд вилояти – 135 минг киши;
  • Бухоро вилояти – 131,2 минг киши;
  • Навоий вилояти – 76,5 минг киши;
  • Қашқадарё вилояти – 51,3 минг киши;
  • Жиззах вилояти – 27 минг киши;
  • Сирдарё вилояти – 23,8 минг киши;
  • Андижон вилояти – 21 минг киши;
  • Наманган вилояти – 12,4 минг киши;
  • Сурхондарё вилояти – 9,7 минг киши;
  • Қорақалпоғистон Р. – 7,2 минг киши;
  • Тошкент вилояти – 6,9 минг киши;
  • Фарғона вилояти – 6,7 минг киши.

Статистика агентлиги маълумотларига қарайдиган бўлсак, биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 300 мингдан зиёд одамлар кинотеатрлардан фойдаланганини кўриш мумкин. Фарғона вилоятида эса, бу кўрсаткич пойтахтдагидан 44 мартага камни ташкил қилиб, 6,7 минг кишини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда майдони 15 минг кв метрдан ортиқ савдо марказларида кинотеатрларни мажбурий тарзда ташкил этиш ҳамда тадбиркорларлар учун 25 сотих ер майдонини бепул тақдим этиш белгиланган эди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.

Унга кўра, магистрал каналларга туташ ҳудудларда замонавий ландшафт меъморчиликларини қўллаган ҳолда тематик хиёбонлар шунингдек, амфитеатрлар ва аҳоли дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданий кўнгилочар масканлар очиш белгиланган эди.

Бироқ, Тошкент шаҳрининг тасдиқланган бош режаси мавжуд эмаслиги тартибсиз қурилишларга олиб келаётгани, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада кенгайтиришга имкон бермаётгани, шунингдек, ижтимоий объектларни комплекс жойлаштириш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда пойтахтни фаол ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тўсқинлик қилаётгани айтиб ҳам ўтилган.

Таъкидлаш керакки, ҳокимлик бу лойиҳаларга қанча маблағ сарфлагани ҳақида маълумот учрамайди.