15:06 | 26.09.23 636

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Қоидани бузган фуқаролар 8,25 млн. сўмгача, мансабдор шахслар эса 9,9 млн. сўмгача жаримага тортилишлари мумкин.

Ўзбекистонда моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланади.

Фото: Bugun.uz

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббусида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси атроф-муҳитни ифлосланишдан асрашга қаратилган.

Қонун лойиҳасига кўра, бунинг учун фуқаролар 8,25 млн. сўмгача, мансабдор шахслар эса 9,9 млн. сўмгача жаримага тортилишлари мумкин.

Фото: Bugun.uz

Олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланган бир марталик пластик маҳсулотларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдқиланади.

Эндиликда Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари эса, ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишлари таъминланади.

Қонун 2026 йилнинг 1 июл санасидан эътиборан кучга киради.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 459
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 792
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1142
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 893
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 485
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 974