13:37 | 21.05.23 4627

Ўзбекистонда Президент сайлови номзодлари учун имзо йиғиш жараёнлари ўтказилмоқда

Имзо йиғиш жараёни 17-30 май кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача давом этади

2023 йилнинг 9 июл куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президентлигига сайлов арафасида барча партия номзодларини қўллаб-қувватлаб, имзо йиғиш жараёнлари ўтказилмоқда. Қоидага кўра, сайловда иштирок этишга рухсат берилган сиёсий партиядан кўрсатилган номзодни сайловчиларнинг камида бир фоизи қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши керак.

Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Улуғбек Илясович Иноятов учун имзо йиғиш истагани билдирган фуқаролар жадвалда кўрсатилган манзилларга ташриф буюриб, ўз имзоларини қолдириши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партиясида имзо тўплаш жараёнлари партиянинг 3 мингдан ортиқ бошланғич партия ташкилоти, партия фаоллари билан биргаликда ташкил этилмоқда. Ушбу партия номзоди учун имзо қўйиш истагини билдирган фуқаролар жадвалда кўрсатилган жойларда ўз имзоларини қолдириши мумкин.

«Миллий тикланиш» партияси ҳам имзо йиғиш ишларини олиб бормоқда. Ҳусусан, Наманган шаҳридаги «Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани»да кўплаб сайловчилар партиядан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, имзо варақасини тўлдирди.

Аввалроқ «Адолат» партияси номзоди учун ҳам имзо йиғиш жараёнлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1053
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 897
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 549
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 463
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1167
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 957