10:54 | 16.09.23 1076

Ўзбекистонда «Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди

Кўкрак нишони билан бирга БҲМнинг тўрт баравари миқдорида пул мукофоти ҳам берилади.

Ўзбекистонда «Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Фото: Norma.uz

Маълум қилинишича, «Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси» кўкрак нишони билан сейсмология, иншоотларнинг мустаҳкамлиги, аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади. Шунингдек, кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили 13 октябр – Табиий офатлар хатарини камайтириш халқаро куни арафасида Фанлар академиясининг президенти ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа шахслар томонидан тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Шунингдек, бир шахс кўкрак нишони билан фақат бир марта мукофотланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Халқ саломатлиги посбони», «Табиат ҳимоячиси», «Кинематография фидокори», «Фаол тадбиркор», «Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси» каби кўкрак нишонлари ҳам таъсис этилган эди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1572
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1027
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 625
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 546
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1286
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1056