21:21 | 08.11.23
Рейтинг ОТМларнинг иш берувчилар ўртасидаги обрўси, академик обрў, профессор-ўқитувчилар ва талабалар нисбати каби бир қанча кўрсаткичларга кўра тузилган.
Ўзбекистондаги 14 та олийгоҳ Осиёнинг топ-1000 талиги рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган QS Higher Education Summit Asia Pacific 2023 саммити доирасида 2024 йил учун эълон қилинган рейтингдан Ўзбекистоннинг 6 ҳудудидаги қуйидаги 14 та олийгоҳ ўрин олган.
2023 йилда халқаро тан олинганлик даражаси, илмий-тадқиқотлар ривожи, таълим сифати, халқаро ҳамкорлик, академик мобиллик соҳалари бўйича Осиё олийгоҳлари рейтингида 25 та давлатдан 856 та олийгоҳ иштирок этган.
Бунда Ўзбекистоннинг 3 та олийгоҳи: Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Академик обрў» кўрсаткичи бўйича энг яхши 200 та ОТМдан бири бўлган. Ўзбекистон миллий университети «Академик обрў» бўйича нисбатан етакчи бўлиб, 135-ўринда қайд этилган. Мазкур кўрсаткич бўйича 7 та ОТМ ўз ўрнини яхшилашга эришган. «Иш берувчилар ўртасидаги обрў» кўрсаткичи бўйича Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 208-ўрин, «Профессор-ўқитувчилар ва талабалар нисбати» кўрсаткичи бўйича 124-ўринни эгаллаган.
Шунингдек, бошқа бир қатор кўрсаткичлар бўйича юқорида номи саналган олийгоҳлар Осиёда юқори ўринларда қайд этилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: