14:35 | 12.09.23 658
Ўзбекистондаги мактабларда 1-синф ўқувчилари учун компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади
Шунингдек, 200 нафаргача ёш олимлар илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юборилади.
Ўзбекистон мактабларида биринчи синфдан бошлаб компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида келтирилган.
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарорида қуйидагилар назарда тутилади:
- мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарсларини жорий этиш;
- 5 минг нафаргача профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимларни илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юбориш;
- Шунингдек, Бухоро шаҳрида Жадидлар музейини ташкил қилиш режалаштирилган.