18:19 | 29.08.23 2676

Ўзбекистонга Тожикистондан бир миллион фуқаро ташриф буюрган

Ўзбекистонга ташриф буюрган фуқаролар давлатлар кесимида қандай?

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги 2023 йилнинг январиюл ойларида Ўзбекистонга қайси давлатлардан энг кўп фуқаро келгани тўғрисида хабар қилди.

Хива шаҳрига ташриф буюрган сайёҳлар. Фото: Bugun.uz

Унга кўра, 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Тожикистондан Ўзбекистонга 1 151,4 минг нафар фуқаро келган.

Яна икки қўшни республика ҳам рўйхатнинг юқори ўринларидан жой олган.

  • Қирғизистондан – 912,8 минг нафар;
  • Қозоғистондан – 879,0 минг нафар;

«Ҳарбий сафарбарлик» ва миграция муаммолари давом этаётган Россиядан 417,4 минг нафар фуқаро Ўзбекистонга кириб келган.

Аксар Ўзбекистонликлар ишлаш ва саёҳат қилиш учун бораётган Туркиядан 58 минг нафар, қўшни Туркманистондан эса, 39,6 минг нафар фуқаро келгани қайд этилган.

Шунингндек:

  • Жанубий Кореядан – 20,2 минг нафар;
  • Ҳиндистондан – 20 минг нафар;
  • Хитойдан –  17,7 минг нафар;
  • Германиядан –  14,1 минг нафар фуқаро Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Агентлик берган маълумотларга асосланиб хулоса қилиш мумкинки, ташриф буюрган фуқароларнинг аксар қисми Осиё қитъаси мамлакатларидан келган. Рўйхатда Европадан фақат Германия ва икки қитъада жойлашган Россия ҳам ўрин олган.

2023 йилнинг январ-май ойларида ҳам 2,6 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

  • ҳаво транспортида келган сайёҳлар 428,4 минг кишини (16,5 %);
  • темир йўл орқали келганлар – 32,8 минг кишини (1,3 %);
  • автомобил транспортида келганлар – 18,4 минг кишини (0,7 %) ташкил этган.

Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 2,1 млн нафари (81,5 %) пиёда келган (асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтишган).

Ўзбекистон ва унга қўшни мамлакатлар аҳолисининг яқин қариндошчилик муносабатлари статистика маълумотларида акс этган. Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон республикалари олдин ҳам бу каби рўйхатларда юқори ўринларда турган.

2022 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистонга 3 миллион нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 миллион нафарга ёки 1,9 бараварга ошган.

Ўзбекистонга 8 ойда энг кўп сайёҳлар Қозоғистон (922,7 минг), Қирғизистон (821,9 минг) ҳамда Тожикистон (814,5 минг)дан ташриф буюрган.

Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврида қуйидаги давлатлардан ҳам сайёҳлар келган:

  • Россия – 316,9 минг нафар;
  • Туркия – 45,8 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 10,9 минг нафар;
  • Германия – 10,3 минг нафар;
  • АҚШ – 7,8 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 6,7 минг нафар;
  • Франция – 6,4 минг нафар;
  • Озарбайжон – 6,1 минг нафар;
  • Исроил – 6,6 минг нафар;
  • Буюк Британия – 6 минг нафар;
  • Италия – 4,7 минг нафар;
  • Испания – 3,1 минг нафар.

Аввалроқ, Ўзбекистондаги зиёратгоҳлар рўйхати ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилгани, 2022 йилнинг 1 август ҳолатига 3,3 миллион Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилгани тўғрисида хабар берилган.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 376
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 255
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 459
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1008
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1157
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1465