13:41 | 17.11.23 508

Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

«Янги нафас» деб номланган мусобақа масофаси 10 кмни ташкил этади.

2023 йилнинг 19 ноябр куни Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Мусобақанинг ташкилотчилари сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Асака банк» АТВ, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Енгил атлетика федерацияси иштирок этмоқда.

Давлат рамзи Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Хива, Нукус ва Тошкент шаҳарлари аҳолиси томонидан марказий кўчалар бўйлаб олиб ўтилади. Мусобақа эса World Athletics Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг амалдаги қоидаларига мувофиқ ўтказилади.

«Янги нафас» оммавий югуриш мусобақасининг Тошкентдаги босқичининг ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан пул мукофоти жамғармаси ажратилган бўлиб, улар қуйидагича:

  • 1-ўрин учун – 3 000 000 сўм,
  • 2-ўрин учун – 2 000 000 сўм,
  • 3-ўрин учун -1 000 000 сўм.

Мусобақанинг тасдиқланган концепциясига кўра, барча шаҳарларда ягона масофа 3 километр, Тошкентда эса 3 километр ва 10 километрни ташкил қилади.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 206
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 435
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 995
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1111
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1437
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1164