19:41 | 12.11.23 1325

Ўзбекистоннинг ташқи савдосида юқори улушга эга бўлган давлат номи айтилди

Ушбу мамлакат билан савдо айланмаси 9,5 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январ-cентябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган давлат Хитой деб топилган ва ушбу мамлакатнинг савдодаги улуши 9,5 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, дастлабки учталикни етти ва 3,2 миллиард доллар билан Россия ҳамда Қозоғистон банд қилган.

Бундан ташқари, Туркия 2,4 миллиард, Жанубий Корея 1,7 миллиард, Туркманистон 830,3 миллион, Германия 784,2 миллион, Қирғизистон 754 миллион АҚШ доллари миқдорида улушга эга бўлган. Топ-10 таликни эса 659 миллион доллар билан Франция ва 615,3 миллион доллар билан Афғонистон якунлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинганди. Шунингдек, Россия ва Хитой Ўзбекистоннинг 2022 йилда асосий савдо ҳамкори бўлганди. Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган ИҲТ доирасида савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни қабул қилишни таклиф қилганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 450
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 789
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1140
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 888
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 482
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 961