16:18 | 01.07.23 1479

Жаҳон банки экспертлари Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 4,3 фоизгача ошишини прогноз қилмоқда

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида Марказий Осиё иқтисодиётида ҳам ўсиш қайд қилинади.

Жаҳон банкининг 2023-2025 йиллар учун Европа ва Марказий Осиё бўйича янгиланган баҳосига кўра, 2023 йилда бу минтақада иқтисодий ўсиш ўтган йилга (4,7 фоиз) нисбатан секинлашиб, ўртача 2,4 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Халқаро валюта жамғармасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган Глобал иқтисодий истиқболлар бўйича ҳисоботида глобал иқтисодий ўсиш кутилмалари январь ойидаги прогнозларга нисбатан 0,1 фоиз пунктга камайтирилган. Хусусан, Халқаро валюта жамғармаси 2023 йилда жаҳон иқтисодиёти атиги 2,8 фоизга, 2024 йилда эса 3 фоизга ўсишини кутмоқда.

Жаҳон банки экспертларининг фикрича, Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш 2023 йилда ўртача 4 фоизни ташкил этади, 2024-2025 йилларда эса Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида 4,3 фоизгача ошади.

Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 2023 йилнинг 1-чораги учун прогнози юқори аниқликни кўрсатган. 2023 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, иқтисодий ўсиш 5,5 фоизни ташкил этди. Бу жорий йил бошида марказ экспертлари томонидан кутилаётган 5,47 фоиздан бир оз юқори бўлса-да, марказнинг 5,31 фоиз—5,62 фоиз прогноз коридорига тўғри келади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1104
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 909
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 561
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 476
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1189
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 968