10:54 | 20.09.23 993

Жаҳон миқёсида ишонч инқирози кузатилмоқда — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Кеча, 19 сентябр куни АҚШга ташрифи доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев БМТдаги чиқиши аввалида халқаро муносабатлар тизимида фундаментал ўзгаришлар юз бераётганини айтди.

«Жаҳон миқёсида ишонч инқирози кузатилмоқда. Глобал хавфсизлик институтлари фаолиятидаги муаммолар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш кучаймоқда. Ва буларнинг барчаси кенг кўламдаги кескинлик ортишига сабаб бўлмоқда», – дейди Президент.

Давлат раҳбари геосиёсий қарама-қаршиликлар сабабли савдо, инвестиция ва инновация соҳаларида эркин алмашиш йўлида янги тўсиқлар пайдо бўлаётганини айтган. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ҳатто иқлим ўзгаришлари, очлик ва тенгсизликка қарши кураш сингари умумбашарий масалаларда ҳам ўзаро мулоқот издан чиқаётганини таъкидлаган.

«Бундай мураккаб шароитда амалий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик руҳини сақлаш, умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда, мамлакатларни жипслаштириш ғояси ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бормоқда.

Биз ўтган йили умумий хавфсизлик ва тараққиётга қаратилган «Самарқанд бирдамлик ташаббуси»ни илгари сурдик. Асосий мақсадимиз мамлакатларимиз ва халқларимизнинг бугунги куни ва истиқболи учун масъулиятни ҳар томонлама чуқур англаш, очиқ ва конструктив ҳамкорликка тайёр барча томонларни глобал мулоқотга жалб қилишдан иборат.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби ташаббуси билан келгуси йил Келажак саммити ўтказилиши халқаро ва минтақавий тараққиётнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга, ташкилотимизнинг таъсири ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади, деб ишонаман”, – дейди Шавкат Мирзиёев.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 936
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 860
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 534
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 444
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1148
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 941