14:52 | 04.10.24

                       

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 миллион АҚШ доллари кредит ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 миллион долларлик молиявий пакет ажратди.

Жаҳон банки хабарига кўра, ажратиладиган маблағ инклюзив ва барқарор бозор иқтисодиётига ўтишни тезлаштириш мақсадида фойдаланилади.

Кредитлар халқаро молиявий бозорларга нисбатан анча паст фоиз ставкалари ва узоқ муддатли тўлов шароити билан ажратилади.

Қайд этилишича, мазкур кредит Ўзбекистонга муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш учун катта молиявий ресурсларни тежаш имконини беради.

Маблағ ижтимоий ҳимоя тизими, гендер зўравонликка қарши кураш, фермерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат молиясини бошқариш, иқлим ўзгаришига қарши чоралар, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ҳамда энергетика ва темир йўл соҳаларидаги ислоҳотлар учун сарфланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: