16:54 | 02.06.24

                       

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 550 минг долларлик машина совға қилишганини айтиб берди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 550 минг долларлик машина совға қилишганини айтиб берди

Тадбиркор, Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Жаҳонгир Латиповга берган интервьюсида унга шогирдлари нархи 550 минг доллардан бошланадиган Maybach S 680 машинасини совға қилганини айтиб берди.

Тадбиркорнинг қайд этишича, у аввал бундай автомобилларга қизиқмаган. Қозоғистонга сафарларидан бирида айнан шундай машинада бўлишган ва бу унга ёққан.

«Олмаотага ёки Остонага сафарга бордим. Ўша ерда мени кутиб олишди, ҳудди шундай машинада юрдик. Ëнимда бир заводнинг директори бор эди. Яхши экан, ҳеч бундай машинада ўтирамаган эканман. Оёғи узунгина, бемалол ўтирса бўларкан, дегандим. У ерда тирбандлик кўп эди, анча ўтириб, сезгандим.

Уч кундан кейин келсам, аэропортда шу машина турибди. Ҳозир бир нарса айтишгаям қўрқиб қолганман. Айтмайман», дейди Ортиқхўжаев.

Унинг айтишича, ўзи машинанинг нархини билмайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: