16:15 | 10.08.24
«Яратган мени китоб ёзишга ундади». Жаҳонгир Отажонов «30-оят» деб номланган китоб ёзмоқчи.
Жаҳонгир Отажонов 45 йиллик ҳаётидан чиқарган хулосалари ҳақида китоб ёзишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Унинг айтишича 30 ёшида Яратган уни китоб ёзишга ундаган ва бу дард 15 йилдан бери ичида қийнаб келган.
«30 ёшлар эдим, Яратган мени китоб ёзишга ундади. Атрофимдаги ҳаёт кечинмалари, ҳар хил ҳолатлар, нотўғрилик сабаб мен китоб ёзишни истай бошладим. Ҳозир 45 ёшдаман, 15 йилдан бери бу дард ичимда ва шу пайтгача китоб ёза олмадим. Асосий сабаб китобимни қандай номлаш бўлган. Албатта менга ўхшаган таҳликали бир инсоннинг ёзган китобини жамиятимиз босмахоналари босиб чиқарадими, йўқми? Устозимни гапига қараганда, китоб кимдир ўқиши ёки унинг босилиш, босилмаслиги учун ёзилмайди деган гаплари турли сабаблардан воз кечишимни таъминлади. Аслида китоб ёзишга ундаган Аллоҳ бугунга келиб мени Қуръони Каримнинг Бақара сураси 30-ояти билан таништирди. Айнан шу оят мен ёзмоқчи бўлган китобга яқинлигини сездим ва китобимни 30-оят деб номлашга қарор қилдим», — дейди Жаҳонгир Отажонов.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: