11:25 | 16.09.24

                       

Жамоат фаоллари Inbazar дўконини оммавий бойкот қилишга чақирди

Жамоат фаоллари Inbazar дўконини оммавий бойкот қилишга, маҳсулотларини умуман сотиб олмасликка чақирди.

14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи йирик савдо марказларидан бири бўлмиш Inbazar’нинг Сергели туманидаги савдо маркази масъули Меҳрож исмли ходимини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Кўп ўтмай тармоқ раҳбари видеомурожаат қилиб, зўравонга жазо кўрилишини айтиб чиқди.

Шундан сўнг, раҳбарнинг ўзи ишчиларига зўравонлик қилгани, калтаклагани акс этган видеолар ҳам тарқалди.

Жамоат фаоллари ҳодисаларга ўз муносабатини билдириб, Inbazar дўконини оммавий бойкот қилишга, маҳсулотларини умуман сотиб олмасликка чақирди.

Жумладан, блогер Нурбек Алимов ўзининг твиттердаги саҳифасида пост қолдирди.

Айримлар дўкон ҳақидаги ўзларига маълум бўлган миш-мошларни ёза бошлади.

Шунингдек, Миршакар Файзуллоев бўлиб ўтган воқеалардан ҳам ҳазил тайёрлашга улгурди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: