20:11 | 19.09.24

                       

Жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзи бекор қилинади

Жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзи ва яна бир қанча соҳаларда солиқ имтиёзлари бекор қилинади.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмасига эга юридик шахслар учун қўшилган қиймат солиғи (12 фоиз) бўйича имтиёзлар бекор қилинади. Бугунги кунда улар шаҳар жамоат транспортида (такси ва йўналишли таксидан ташқари) ва шаҳар атрофи поездларида ташишга татбиқ этилмоқда.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар ҳам бекор қилинади.

Бундан ташқари, янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: