10:00 | 24.06.24

                       

Жанубий Корея Ўзбекистонга олтита тезюрар поезд етказиб беради

Жанубий Корея Ўзбекистонга олтита тезюрар поезд етказиб беради. Ушбу тезюрар поезд 'Жалолиддин Мангуберди' деб номланади.

Корея Республикаси президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида «Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамияти ва Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси ўртасида 250 км/соат тезликка мўлжалланган олтита тезюрар поездни етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон учун мўлжалланган тезюрар поезд KTX-Eum поездининг ўхшаши бўлиб, у ўз навбатида 430 км/соат тезликда ҳаракатланиш учун мўлжалланган HEMU-430X тезюрар поезди негизида яратилган. Ҳар бири етти вагонли поезд 389 ўринга эга бўлади ва VIP, бизнес ва эконом классларни, шунингдек, овқатланиш вагонини ўз ичига олади.

«Ўзбекистонга тақдим этилаётган тезюрар поезд ‘Жалолиддин Мангуберди’ деб номланади. Ушбу тезюрар поезд ишга тушгач, Тошкентдан Хивагача бўлган масофа етти соатда босиб ўтилиши кутилмоқда», – дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: