12:45 | 20.09.23 1844

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак 69 ёшли аёлни ёнғиндан қутқариб қолди — видео

Корейс нашрлари унинг жасорати ҳақида ёзмоқда.

Жанубий Кореяда 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси ёнғин ичида қолган 69 ёшли аёлни қутқарди. Бу ҳақда Korea Herald хабар берди.

Фото: Гёнгсан ўт ўчириш бўлими

Маълум қилинишича, Жанубий Кореянинг Жанубий Гёнгсан вилояти Янгсан шаҳридаги ресторанлардан бирида 18 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 18:44 ларда ёнғин чиққан. Ресторанда портлаш овози, деразаларнинг синиши ва ёнғин чиққанининг гувоҳи бўлганлардан бири фавқулодда хизматларга хабар берган. Ресторанга эгалик қилувчи кекса эр-хотин ёнғин содир бўлган вақтда ўша ерда бўлган. 70 ёшдан ошган эр портлаш содир бўлишидан бироз олдин ташқарига чиқиб кетган бўлса, унинг 69 ёшли хотини ичкарида қолиб кетган. Шундан сўнг ёнғин кучайиши натижасида ичкарига киришнинг иложи бўлмаган.

Маҳаллий ўт ўчириш бўлими маълумотларига кўра, аёл куйиб, йиқилиб қолган ва оғир аҳволда бўлган. Бу вақтда воқеа жойига яқин ҳудудда яшовчи ўзбекистонлик эркак ёнғиндан хабар топиб, ресторан ичига кирган ва аёлни қутқариб қолган. Ёнғин соат 19:11 га бориб ўчирилган.

Аёл 2-даражали куйиш тан жароҳати билан айни пайтда шифохонада даволанаётгани, унинг эрига ҳам ёнғиндан олган жароҳатлари сабаб тиббий ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди.

Ўзбекистонлик эркакка эса аёлни қутқариш вақтида шиша синиқларидан енгил тан жароҳатлари олгани сабаб биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада ўзбекистонлик йигит икки аёлни ёнғиндан қутқарганди. Японияда эса ўзбекистонлик талаба сувда чўкаётган ўсмирни қутқарган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1050
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 897
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 549
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 463
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1167
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 957